У нас вы можете посмотреть бесплатно Uzbek Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоллари президент Атамбаевни судга берди или скачать в максимальном доступном качестве, которое было загружено на ютуб. Для скачивания выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru
Қирғизистонлик таниқли ҳуқуқ фаоллари Тўлеқан Исмаилова ва Азиза Абдирасулова Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевдан уларни сотқинликда айблагани учун тўрт миллон сом маънавий зарар тўлашни талаб қилишаяпти. Бундан ташқари ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакат президенти 14 май Оналар кунида мукофот топшириш чоғида айтган сўзлари учун улар олдида очиқ кечирим сўраши керак деб ҳисоблашмоқда. Азиза Абдирасулова ва Тўлеқан Исмаилова 14 майдаги президент нутқида уларнинг ор-номуси ва қадр-қимматига зарар келтирган деб ҳисоблашади. Улар Бишкекдаги Биринчи май туман судига ёзган аризасида суддан бунинг учун президентдан ҳар бирига икки миллон қирғиз сўми тақрибан ўттиз минг доллардан ундуриб беришини сўрашган. Бундан ташқари ўз аризасида ҳуқуқ ҳимоячилари президентдан ўзлари тўғрисида айтган сўзларини расман рад этиши кераклигини ҳам айтишган. Ҳуқуқ фаоллари агарда Қирғизистон суди уларнинг арзини қаноатлантирмаса Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат қилишларини айтишади.