Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Бронза даврида Ўзбекистон ҳудудида топилган топилмалар тарихи | Xazina в хорошем качестве

Бронза даврида Ўзбекистон ҳудудида топилган топилмалар тарихи | Xazina 2 года назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Бронза даврида Ўзбекистон ҳудудида топилган топилмалар тарихи | Xazina

"Хазина" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Ўрта Осиёда Милоддан аввалги 3 минг йилликнинг ўрталарида бронза (мис, қалай ва қўрғошин қоришмаси) даври бошланиши билан ота уруғи - патриархат топади. Бронза даврида деҳқончилик хўжалиги янги ерларда, жумладан Ўзбекистон ҳудудида ҳам кенг ёйилган. Мазкур даврда ишлаб чиқариш муносабатлари тез ривожланиб, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар янги асосда тараққий этади. Ўрта Осиёда қабилалар томонидан янги ерларни кенг ўзлаштириш жараёни милоддан аввалги 4 минг йилликнинг охири - 3 минг йилликда бошланган. Зарафшоннинг юқори қисмида, Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда топилган 90 гектар майдонда жойлашган Саразм қишлоғи ҳаробаси моддий топилмаларида Жанубий Туркманистон зироатчилари ва Хоразмнинг Калтаминор маданиятларига мансуб буюмлар бор. Худди шу даврда (милоддан аввалги 4-3 минг йилликларда) Афғонистоннинг шимоли-шарқида Ҳинд-Покистоннинг машҳур Хараппа маданияти вакилларининг маконлари пайдо бўлади. Бронза даврида Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида баланд бўйли, боши чўзинчоқ, юзи тор одамларнинг вакиллари тарқалган. Ўрта Осиёнинг шимолий дашт ва чўл қисмида жануб аҳолисидан фарқ қилган боши думалоқ, юзи жуда кенг ва чўзиқ бўлмаган қабилалар яшаган. Жанубий қиёфали одамлар Ўрта ер денгизи ирқининг вакиллари деб аталади. Улар Олб Осиё, Месопотамия, Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиёнинг жануби, Ҳиндистон каби катта график ҳудудга ёйилганлар. Шимолий қиёфали одамлар Жанубий Сибир ҳудудидан то Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий қисмида, Урал, Волга ерларигача тарқалганлар. Милоддан аввалги 2 минг йилликнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиё ҳудудида қадимги жанубий ва шимолий қиёфадаги, яъни деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган одамлар вакилларининг аралишиб кетиши жараёни бошланади. Шу даврга келиб бронза даври қабилалари Ўрта Осиёдаги турли элатларга асос солганлар. Ўзбекистон ҳудудида жойлашган шу элатларнинг вакиллари - сўғдлар, бақтрийлар, хоразмийлар ва саклар, ўзбек халқининг қадимги аждодларидан бўлиб, улар ҳақида айрим маълумотлар қадимги ёзма манбаларда сақланган. Милоддан аввалги 1 минг йилликдан бошлаб, йирик маданий-тарихий вилоятлар - Хоразм, Бақтрия, Сўғд, Фарғона, Шош (Чоч) қадимдан, то ўрта асрларгача Шарқ ҳудудларида жуда машҳур бўлган. Антропологик ва ёзма манбаларнинг маълумотлари Ўрта осиёда алоҳида энг қадимги элатларнинг шаклланиши ва этник ҳудудларнинг ажрала бошлаши милоддан аввалги IX - VIII асрларга оид бўлгани ҳақида далолат беради. Бу масалани ўрганиш жуда мураккаб муаммо бўлса ҳам, шубҳасиз айтиб ўтиш керакки, милоддан аввалги VI асрнинг иккинчи ярмида Эрондаги аҳмонийлар сулоласи подшоларнинг Ўрта Осиёга юришлари бошланганда бу элатларнинг ажрала бориш жараёни бутунлай тугаган ва турли қадимги халқларнинг ҳудудий жойлашув чегаралари, вилоятларнинг умумий чегаралари аҳмонийлардан анча олдинги даврларда шаклланган эди. Ёзма манбаларга кўра аҳмонийлар Ўрта Осиёнинг алоҳида йирик вилоятларига қарши ҳарбий юришларни бошлаганлар. Демак, Ўрта Осиё вилоятлари ва аҳолиси ҳақида, уларнинг ҳудудий жойлашуви ва айрим вилоятларнинг чегаралари ҳақида Шарқда турли маълумотлар тўпланган эди.

Comments