Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Aхлатхонага айланган шифо маскани в хорошем качестве

Aхлатхонага айланган шифо маскани 3 года назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Aхлатхонага айланган шифо маскани

Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасининг санитария-гигиеник ҳолати ва фуқароларга не чоғлик сифатли тиббий хизмат кўрсатаётганини билиш мақсадида Taftish.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси мазкур муаассасада бўлди. Бу ердаги манзара билан яқиндан таниша бошлагач жиддий камчилик ва хатоларга кўз юмишнинг иложи йўқлиги аён бўлдик. Янгидан барпо этилаётган тиббиёт бирлашмасининг бино қурилиши ҳали анча вақтгача давом этади. Бу эса ҳозир фойдаланилаётган мажмуани хароба ҳолга келтириш керак дегани эмас ҳар ҳолда. На тозаликка, на ўзлари шифокор бўла туриб пандемия даврида ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланишмаётганини қандай изоҳ бериш мумкин? Фақатгина камерани кўришгачгина ниқоб ва хизмат бейжикларини қидириб қолишди. Ошхона томонга ўтганимизда биттагина газ плитаси мавжуд. Сув иситиш учун фойдаланилаётган челак ва чойнакнинг занги кўтарилиб кетган. Бош ҳамшира хонасига кирганимизда ҳам у ердаги тартибсиз ҳолни кўргач қолган хоналарни айланишга ҳожат қолмагани аён бўлди. Ҳожатхона ва қўл ювадиган жойга киришга одам жирканади. Айтингчи беморларга мадор бўлувчи масканнинг шундай аҳволга тушишига ким айбдор? қачон буларнинг бариси ўз ўрнига тушади. Зинапоянинг орқасини омборхонага айлантириб қўйишибди. Бу ерда ИТ технологиялари шу даражада ривожланганки Шифокорларнинг ўзлари фойдаланадиган қўл ювиш хонасининг раковина жўмраги йўқ. Олдин ишлатиб бўлинган ниқоблар, шпристлар, чиқиндиларни ҳар ерда кўриш мумкин. Хоналарни бариси тартибсиз. Овқатланадиган жойнинг идиш-товоқлари анча вақтдан буён ювилмаганлиги бу жой пашшаларнинг севимли масканига айланиб улгурган. Сув қувурларининг устида полларни артадидан тозаловчи матолар, ювилмай қолиб келаётган чойшаблар турибди. Бир сўз билан айтганда мазкур Шифохона биноси қўштирноқ ичидаги ахлатхонага айланиб қолган. Кейинги журналистик суриштирувимиз Шофиркон туман туғруқ комплекси бўлди. Юртимизнинг келажак авлодлари дунёга келадиган маскан яне туғруқ комплексидаги ҳолат ҳам табни хира қиладиган даражага келиб қолган. Камерани кўришиб ҳамма жойни тозалашга тушиб кетишди. Касалларни қабул қиладиган хона ҳам бир аҳволда. Сув қувурларидан сув томчилари йиғилиб қолиб кўлмакча ҳосил қилишига оз қолган. Бўлимнинг шифокорлар кийим алмаштириш хонасидаги аҳволни қандай таърифлашни тўғриси билмадик? Сабаби у ерда жойлашган гардеробнинг усти нос, сигарет ва тамаки қолдиқлари билан тўлиб кетган. Шифохона биносида дори-дармон ўрнида бу каби заҳарли тамаки воситаларни ҳар жойда кўриш мумкин. Тозаликни татбиқ қиладиган бу масканда тозаликнинг кўриниши жуда оз. Қониқарсиз ва тартибсиз бу комплекс бўйича журналистик суриштирувларимиз давом этади. Taftish.uz мазкур масала ижроси бўйича яна албатта қайтади. ______________________________________ Video silkasi:    • Aхлатхонага айланган шифо маскани   #Бухоро #Шофиркон #Тафтиш #Шифохона #Шукурулло_Ҳакимов #Ғайрат_Абераев

Comments