Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Жонтемир. (Дарвеш қўшиғи) в хорошем качестве

Жонтемир. (Дарвеш қўшиғи) 1 год назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Жонтемир. (Дарвеш қўшиғи)

‍ДАРВЕШ ҚЎШИҒИ Товоним майсани эркалаб, Туфроқнинг тегади ғашига. Ёмғирли булутни елкалаб, Кетяпман Кар Бало даштига. Ла-ла-лай-ҳо-о лалалай! Ошиқман ой билан ўпишиб, Гуноҳин совурган шамолга. Пулсирот устида топишиб, Ғилмонга чорлаган аёлга. Ла-ла-лайҳо-о лалалай! Қонимни томчилаб сўр зулук, Шабнамга тўлдирай ичимни. Дарвешга дунёси бир пуллук, Ўйлайман эртанги бичимни. Қачондир иймонга панд берар, Ҳирс-Темурнинг калта оёғи. Қабргача аён бор сирлар, Нима бўлар ундан нар ёғи?! Ла-ла-лайҳо-о лалалай! 2. Чанқаб келдим масиҳ булоқ, Заҳар тутсанг Ичсам-болдир. Ўнгда гуноҳ, Сўлда гуноҳ, Сендан кечиб, Сенда қолдим. Сулув-сулув жинзодалар, Ётоғига тортар ҳа деб. Чинқираман: вой, ложарам, Менга очлик қўналға деб. Қовжиратди руҳимни нафс, Майхоналар қувиб солди. Тушовлади тилимни қавс (), Сендан кечиб, Сенда қолдим. Пайғамбарга эмасман хеш, Тағин қисир қовурғамиз. Биздан кўра Айюблар пеш, Сочдан тирноқ довур ғаммиз. Илтижойим олма малол, Қуриб бергин биллур капа(к). Яшаб ўтсин унда ҳалол, Қарға умрини капалак. 3. Қачон исминг айтсам жонон, Тамуғдонда ёнар бўғзим. Бирам тотлиғ, такрорласам, Шов-шовиллаб қонар бўғзим. Бу не ишқи, бу не лаззат? Азобидан томар мазза. Шивирласам тушимда гоҳ, Эзғиланган анор бўғзим. Йўқотаман ўзни буткул, Чорла само, Тубо ютгул. Ўтга тушган илондай маст, Ҳар ёна тўлғонар бўғзим. Майли тугаб битай охир, Ўзинг фано, Ўзинг моҳир. Калимадан ўткур эса, Шу тақлид уйғонар бўғзим. 4. Қуддусий тош каби муаллақ Кипригимни сарғайтган томчи. Дунё - дажжол ўраган салла - Алдамчи. Тома-тома ой ҳам тугади, Ичиб қўйди ташналаб замим. Занжи осмон ваҳм тўкади ...ва мен. Қутуради жунунваш ҳислар, Кўзойнагин излар фаросат. Кўкка қараб ўсар илдизлар - Аросат. Яқинлашиб келади Я кун, Исрофилни уйғотади Сас. Бўшлиқ жаранглар "Кун фая кун" - Бас! 5. Қаердамиз? Йўқ ўхшаши, (Қилинмаган талон-тарож). Кетаяпмиз қўл ушлашиб, Иккимизда қип яланғоч. Кўрай десанг бахтинг баҳам, Топилмайди ожиз, очлар. Аллоҳ, Аллоҳ қаноциз ҳам, Учарканда қалдирғочлар. Шаффоф танлар борар саф-саф, Гул йиғлар соч тарамига. Қадам қўяр нор йигит, хаҳ, Бокиралар ҳарамига. Осмон эмас пардай бўшлиқ, Тасаввурга сиғмас чирой. Томирини кесди мушфиқ... Тентаксираб қолди биров. Мен йиқилдим масту алас, Оёғинга, Боқма, майли. Гуноҳларсиз олгин нафас, Энди сира айрилмайлик. Энди сира айрилмайлик. Сендан кечиб, Сенда қолдим. Жонтемир @Jontemir_t

Comments