Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Варахша топилмалари тарихи | Bir eksponat tarixi в хорошем качестве

Варахша топилмалари тарихи | Bir eksponat tarixi 3 года назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Варахша топилмалари тарихи | Bir eksponat tarixi

"Бир экспонат тарихи" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Бухоро вилояти Жондор туманидаги Варахша массивидаги археология маданий мерос объектларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Миллий археология маркази ҳамда Бухоро вилояти Маданий мерос Департаменти томонидан тадқиқотлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Охирги ўн йил мобайнида бундай изланишлар асосан Воханинг қадимда ўраб олган Кампир Девор қолдиқларида ва унинг ташқарисида жойлашган, Бухоронинг илк шаҳарсозлигига асос солган, ўнлаб кичик антик даврига оид ёдгорликлар ўрганилмоқда. Ҳозирги кунда, воҳанинг Варахша массиви, қадимда Зарафшон сувлари билан мўл ўзлаштирилган, лекин кейинчалик қумлар босиб, чўл зонасига айланган ёдгорликларида асосан қўшма Узбекистон-Америка (Нью-Йорк Унивеситети) билан ҳамкорликда археологик изланишлар олиб борилмоқда. Натижада, кўплаб янги топилмалар қўлга киритилган ва таъмирлашга мухтож. Булар ичида XI-XII асрларга оид мис, бронза, кумуш ва қўрғошиндан ясалган 100 дан ортиқ металл топилмалар жамланмаси Бухоро вилояти Маданий мерос Департаменти мутахассислари ҳамкорлигида Бошқарманинг таъмирлаш лабораториясида замонавий ускуналар ёрдамида занг(коррозия) қатламларидан тозаланмокда. Бу топилмалар Бухоронинг тарихига оид бўлган ва бир неча турга бўлинган металл экспонатларни тозалаш, таъмирлаш ва консервация қилиш ишлари ташкил қилиниб, ўрганиш ишлари бошланди. Топилмаларни тозалаш жараёнида яна бир бор, ўтмишда ота-боболаримиз бой илму тафакурга, ҳунармандчиликнинг кўплаб йўналишларида юксак ютуқларга эришганликларининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Металларнинг бир бирига ўзаро бирикишига, ясалган буюмларнинг бежиримлигига, металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ўзаро уйғунлашиши ва уларнинг сифатига катта эътибор қаратишган. Масалан, заргарлик, кандакорлик, қўйинки металлга ишлов бериш санъатини юксак чўққига олиб чиққанлар. Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси вилоятдаги 287 та археология объектларида ҳам археологик тадқиқотларни олиб боришда уз ҳиссасини қўшмоқда. Масалан Қоракўл туманида жойлашган Пойкент ёдгорлигида, ёки Бухоро шаҳри қадимги Шаҳристонидан топилган ўнлаб артефактлар таъмирланиб музей қўриқхонасига топширилган. Айрим топилган буюмлар консервация қилиниб, унинг тарихий маълумотлари аниқлангандан сунг музейга топшириш жараёнига тайёрланмокда. Бухоро ўзининг бир неча минг йиллик тарихини ҳали ҳануз тўлиқ очиб бергунича йўқ, шундай экан тарих кўзгусини янада шаффофлаштириш ва мукаммал ўрганиш мақсадида ҳар йили қадимий археологик объектларда халқаро экспедициялар билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ўзбекистондаги маданий меросимизни кўз қорачиғимиздай асраш ва келгуси авлодларга асл ҳолича етказиш ва уларга қайта ҳаёт бахш этиш мақсадида Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси реставрация лабораторияси яна янги ускуналар харид қилиниши режалаштирилган.

Comments