Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Zarif Sultoniy – Vatan hasrati I Зариф Султоний – Ватан ҳасрати в хорошем качестве

Zarif Sultoniy – Vatan hasrati I Зариф Султоний – Ватан ҳасрати 1 год назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Zarif Sultoniy – Vatan hasrati I Зариф Султоний – Ватан ҳасрати

Шеър муаллифи: Зариф Султоний Ижро муаллифи: Муҳайё Рустам Зариф — исми шеърларию руҳиятига мос, нигоҳлари жавобсиз саволлардан мудом озурда, гўзал шоиримиз! Эй Худо! Шоир қилиб яратганларингни қалб дарди етарли, Зарифнинг жисму жонига шифо бергин! ВАТАН ҲАСРАТИ йана Жавзо чечаклар қорда қолди йана қирларни тутди лола доғи бу элларда кўринмас ғам адоғи йана кўзлар ўзга дийдорда қолди (йана кўзлар ўзга дийдорда қолди) ман беватан қолдим ватан ичинда на ифор бор на ранг чаман ичинда йошил байтлар сориқ кафан ичинда боғлар оташ ичинда норда қолди (боғлар оташ ичинда норда қолди) Мулки Турон каби пора йураклар ойоқ остинда қон ағлар чечаклар келтирган борми Найсондин дараклар таним кузда руҳим баҳорда қолди (таним кузда руҳим баҳорда қолди) шафақлар ботди Боту қонларина ҳеч ким қиё боқмас Чўлпонларина ким турар Қодирийнинг ёнларинда Фитрат Усмонларим қай торда қолди (Фитрат Усмонларим қай торда қолди) йор васлидин сўйла ай Сандувочим Эркдин бизга хабар келтир ай Лочин манго бундоқ боқма ай дор оғочи туфроқдин паст бу бошим дорда қолди (туфроқдин паст бу бошим дорда қолди) дорулфано дорулҳазан бу дунйо бир йони гул бир йон тикан бу дунйо бир бор эмас бир йўқ экан бу дунйо кимлар йўқ бўлди кимлар борда қолди (кимлар йўқ бўлди кимлар борда қолди) йана Жавзо чечаклар қорда қолди йана қирларни тутди лола доғи бу элларда кўринмас ғам адоғи йана кўзлар ўзга дийдорда қолди (йана Жавзо чечаклар қорда қолди) йана Жавзо чечаклар қорда қолди

Comments