У нас вы можете посмотреть бесплатно Сомонийлар давлати тарихи | Tarixiy savol или скачать в максимальном доступном качестве, которое было загружено на ютуб. Для скачивания выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru
"Тарихий савол" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Бир-икки оғиз сўз мазкур сулола ҳақида. Олдинлари ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, одатда сулолалар бирон-бир ўзларига мансуб йирик намоянда фаолияти орқали машҳурликка эришадилар (масалан, эфталийлар, ануштегинийлар, темурийлар ва ҳоказо). Сомонийлар ҳам шундай. Улар аслида Сомон қишлоғи оқсоқоли Сомонхудотнинг авлодларидир. Бу масканнинг қаердалигини аниқ кўрсатиш қийин. Чунки баъзи манбаларда Самарқанд атрофи кўрсатилса, баъзиларида эса Термиз ё Балх томонларга ишора берилади. Худди шунингдек, сомонийларнинг қайси этносга тааллуқли экани ҳам маълум эмас. Сомонхудотнинг авлодлари IX аср биринчи ярмида Фарғона, Шош, Самарқанд, Ҳирот каби йирик вилоятларга ҳокимлик қилганлар. Лекин халифаликка қарамлик сақланиб келганди. 874 йилдан бошлаб Бухорони, 892 йиддан бошлаб эса бутун Мовароуннаҳрни бошқара бошлаган Исмоил Сомоний даврига келибгина бу қарамликдан қутулиш имкони туғилди. Шу ерда икки оғиз сўз «Мовароуннаҳр» атамаси ҳақида. Арабчада «дарёнинг (яъни Амударёнинг) нариги томонидаги ер» маъносини англатувчи ушбу атама географик тус олиб аввалига ҳақиқатан ҳам Амударёнинг ўнг қирғоғида жойлашган ерларга, кейинчалик эса асосан икки дарё (Амударё ва Сирдарё) оралиғидаги маконга нисбатан ишлатила бошланган. Исмоил 849 йили Фарғонада туғилган. 14 ёшида отаси Аҳмад вафот этиб, акаси Наср қўлида қолади. Манба тили билан айтганда «ақлли, адолатли, фикр ва тадбир эгаси» бўлмиш Исмоил, айтилганидек, 892 йили бутун Мовароуннаҳр ҳукмини ўз қўлига олишга эришиб, «ҳақиқатан ҳам подшоҳликка лойиқ ва ҳақли» эканини исботлайди. Моваруннаҳр сиёсий ҳаётидаги бу ўзгариш Араб халифаси Муътазидга (892—902) ҳам, унинг Хуросондаги ноиби Амр ибн Лайсга ҳам хуш келмагани аниқ. Бунинг исботини халифанинг Исмоилни Мовароуннаҳр тахтидан маҳрум этиб, Амр ибн Лайсни Хуросон билан бирга Мовароуннаҳр устидан ҳам ҳукм юритиш ҳуқуқи билан таъминлагани ҳақидаги фармонидан билиб олиш мумкин. Мазкур фармон тезда Амр ибн Лайсга жўнатилади. Бошқача айтганда, халифа Амр ибн Лайсни Исмоилга ҳарбий юришга гиж-гижлаган. Бу билан у нафақат Исмоилни йўқотиш пайида бўлган, балки Амр ибн Лайснинг ушбу ҳарбий юриш оқибатида заифлашиб қолишига ҳам умидвор бўлган. Аммо халифа ва унинг йўриғидан ҳамда ўз нафси кетидан борган Амр ибн Лайснинг режалари амалга ошмайди. 900 йилнинг баҳорида Балх атрофида юз берган жангда Амр ибн Лайс Исмоил томонидан мағлубиятга учратилади. Исмоилни Хоразм, Фаргона, Бухородан, яъни бутун Туркистондан ёрдамга келган катта ҳарбий куч қўллаб-қувватлагани ҳақида манбаларда аниқ ёзилган. Шу тариқа Хуросон ва Шимолий Эрон ҳам Исмоил тасарруфига ўтади. Араб халифалигига қарамликка барҳам берилади. Исмоил давлатчилигимиз тарихидаги 1600 йилдан ортиқ тажриба ва анъаналарни уддабуронлик ила давом эттира билган давлат арбоби ҳисобланади. У, энг аввало, мамлакатимиз сиёсий бирлигини таъминлаш ишига бел боғлаб, Фарғона, Исфижоб (Сайрам), Шош, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Чағониён, Хутталон, Кеш, Хуросон, Сейистон, Ғазна каби қатор вилоятларни ўз ҳукми остида бирлаштирди. Гарчи уларнинг ҳаммаси ҳам мутлақ равишда тобелик йўлига кирмаган бўлсалар-да, аммо қудратли марказий ҳокимият оби ҳавосини тан олишга мажбур бўлган эдилар. Демак, Исмоил марказлашган давлатчилик асосларини қайтадан тиклашга муваффақ бўлган. Шундан сўнг у ана шу марказлашган давлат бошқарув тизимини жорий этишга киришади. Чунки эндигина мустақилликни қайта тиклаган давлат учун қатъий тартиб доирасида фаолият кўрсатувчи идорачилик зарур эди. Исмоил бу вазифани ҳам ҳал эта билди. Аммо илгарилари бошқа сулолалар тажрибасида кўрилганидек, Исмоил вафотидан сўнг (907 йил 25 ноябрь) тахтга чиққан сомонийлар намояндалари (Аҳмад, Наср II, Нух I, Абдумалик, Мансур I, Нух II, Мансур II) буюк аждодлари қолдирган меросни сақлаб қолишга ожизлик қилдилар. Масалан, Исмоилдан кейин тахтни эгаллаган Аҳмад субутсизлик қилиб, араб тилини яна давлат тили даражасига кўтаради. Ваҳоланки, Исмоил даврида бу нарса йўқ қилинган эди.