Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео


Скачать с ютуб Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисми фойдаланишга топширилди в хорошем качестве

Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисми фойдаланишга топширилди 6 часов назад


Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru



Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисми фойдаланишга топширилди

25 октябрь куни Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисми фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу йўл мамлакатимизни Европа давлатлари билан боғлайдиган стратегик автомагистралдир. Лекин узоқ йиллик қатновлар, Оролбўйининг кескин континентал иқлими туфайли яроқсиз аҳволга келиб қолганди. Шу боис 2021-2024 йилларда 323 миллион долларлик лойиҳа эвазига замонавий қилиб қайта қурилди. Давлатимиз раҳбари маросимда ушбу йўлнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди. – Энди мамлакатимиз ҳудудларидан халқаро ташувлар масофаси 1 минг километргача, транспорт харажатлари эса 25 фоизгача камаяди. Бу йўл юртимизни Каспий ва Қора денгиз портлари орқали Европа бозорлари билан ишончли боғлайдиган логистика тармоғига айланади. Яна бир муҳим жиҳати – “А-380” халқаро йўлагининг Ўзбекистондан ўтган қисмида кунлик транспорт қатнови 3 карра ошади, – деди Шавкат Мирзиёев. Йўл жаҳон стандартларига ҳар томонлама мос, текис ва равон. У аввало халқимиз, қолаверса, хорижий туристлар ва юк ташувчиларга қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имконини беради. Аввалроқ “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” халқаро автомобиль йўлининг бошқа қисмлари таъмирланган эди. Шу йил 29 февраль куни Амударё устида Қорақалпоғистон билан Хоразмни боғлайдиган янги кўприк очилди. Бундай ишлар одамлар ҳаракатига қулайлик яратиб, иқтисодий фаоллик ошишига, тадбиркорлик ривожланишига ҳам қўшимча туртки бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, янги йўл атрофида 200 дан зиёд савдо-сервис объекти ва саноат корхонаси пайдо бўлади. Шунинг ҳисобидан дастлаб 2 мингта, келгусида эса яна 5 мингта иш ўрни ташкил қилинади. Шу тариқа, Қорақалпоғистонда транзит ва бошқа хизматлар ҳажми йилига 200 миллион долларга, мамлакатимиз экспорти эса камида 300 миллион долларга ошиши учун мустаҳкам замин яратилади. Ушбу магистрал йўл ўтадиган Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний, Нукус, Хўжайли, Шуманай, Қонликўл, Қораўзак ва Қўнғирот туманларидаги 1 миллиондан зиёд аҳоли ҳаёти ўзгаради. Президент мазкур лойиҳада иштирок этган қурувчи ва ишчиларга, Осиё тараққиёт банкига, Туркия, Озарбайжон ва хитойлик пудратчиларга, Жанубий Корея ва италиялик консультантларга миннатдорлик билдирди. – Йўл ва кўприк қуриб, одамларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш энг савобли ишлар қаторида туради. Биз бунёдкор йўлсозларнинг тимсолида ана шундай олижаноб, элнинг дуоси ва раҳматига сазовор бўлиб келаётган заҳматкаш инсонларни кўрамиз. Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган бундай эзгу ишларимиз янада кўпайсин, – деди давлатимиз раҳбари. Мазкур 240 километр йўлнинг икки томони – Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани ҳамда “Довуд ота” божхона постида ҳозир бўлганлар телекўприк орқали алоқага чиқди. Президент Шавкат Мирзиёев мамнуният билан йўлнинг очилишига рухсат берди. Ушбу қувончли воқеа билан барчани муборакбод этди.

Comments