У нас вы можете посмотреть бесплатно «Онлайн Маҳалла» - Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби или скачать в максимальном доступном качестве, которое было загружено на ютуб. Для скачивания выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru
«Онлайн Маҳалла» ахборот тизими ёрдамида қуйидаги йўналишларга субсидиялар ажратилади: Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваригача миқдорида; Суғориш воситалари хирид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида; Уруғликлар ва кўчатлар сотиш учун - БҲМнинг 3 бараваригача миқдорида; Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун - БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида; “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган ҳаражатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида; “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмасига аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича ҳаражатларни қоплаш учун камижа битта иш ўрин яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида; 2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида баиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш ҳаражатларини қоплаш ҳаражатларини қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорида бир марталик; Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача; Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйҳатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида; Ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали ҳаражатлари учун – аъзолик бадали миқдорида; Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйҳатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйҳатидан ўтказиш учун – сарфланадиган ҳаражатларни тўлашда бир марталик; “Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорида; Шогирдларга – мустақил фаолият бошлаш учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама ҳаражатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига; Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган қуйидаги касб йўналишларида “Уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – уч ой мобайнида ҳар бир шогирдга ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади. Ижтимоий тармоқларда бизга тегишли бўлган каналлар қуйидагилар: RealSoft - https://t.me/realsoftuz Oilakredit - https://t.me/oilakreditofficial Smart Market - https://t.me/smartmarketofficial Online Mahalla - https://t.me/onlinemahalla