У нас вы можете посмотреть бесплатно Германияда таҳсил олган, қатағон қурбони Мариям Султонмуродованинг аянчли тақдири| Millat fidoyilari или скачать в максимальном доступном качестве, которое было загружено на ютуб. Для скачивания выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru
"Миллат фидойилари" тарихий фактларга асосланган кўрсатув "Ўзбекистон тарихи" телеканали Султонмуродова Марям Жуманиёзовна 1905 йил 13 февралда Хива шаҳрида туғилган. Дастлаб Чандир Қиёт қишлоғида деҳқончилик билан шуғулланган отаси Жуманиёз Султонмуродов 1916 йилги халқ қўзғолонида иштирок этиб Хива хонининг таъқибига учради. 1917 йил у оиласи билан хонликни тарк этиб, 1919 йилгача Тўрткўлда яшашга мажбур бўлган. Инқилоб натижасида Хива хонлиги ҳудудига қайтиб келган Жуманиёз Султонмуродов большевиклар ёрдамида Ҳарбий трибунал раҳбари, Хоразм Халқ Республикаси Халқ комиссарлари Кенгаши раиси, Хоразм компартияси котиби лавозимларида ишлади. Жуманиёз Султонмуродов тараққийпарвар инсон сифатида 1911 йил қизи Марямни Урганчда янги усулдаги нўғой (татар) мактабига берган. Марям у ерда беш йил ўқигач, оиласи кўчиши сабаб Тўрткўлдаги жадид мактабида таълимни давом эттирди. Марям Султонмуродова Тошкентдаги маориф мактаби гимназиясида ўқиди, сўнгра олий маълумот олиш мақсадида Оренбург татар педагогика институтига ўқишга кирди. 1921 йил ёзги таътилда Хоразмга келган Марям Хоразм компартияси Марказий Кенгашида аввал адабий бўлимга, сўнг аёллар бўлимига раҳбарликка тайинланди. Марям бу вазифани бажаришга қийналди, чунки оғир тарихий шароит унга кўнглидагидек ишлаш имконини бермади. Натижада у 1922 йил Тошкентга қайтиб, Ўрта Осиё давлат университетининг Ишчи факультетига ҳужжат топширди.